Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Янгиликлар
Долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Бугунги кунда республика ички ишлар органлари томонидан аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Навоий вилоятида ўтказилган сайёр йиғилишлар
Бугунги кунда республикамиз ички ишлар органлари тизимининг барча бўғинларида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда. Бу борада қабул қилинаётган бир қатор қонун, қарор ва фармонлар эса мазкур соҳанинг ҳуқуқий пойдевори вазифасини ўтамоқда. Ўз навбатида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда хизматни ташкил этиш жиноятчиликка қарши кураш, юртимиз равнақининг гаровидир.
Концепция лойиҳаси – умумхалқ муҳокамасида
Мамлакатимизда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини бу соҳага кенг жалб этиш, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий-сиёсий онги ва дунёқараши, фуқаролик позицияларини ватанпарварлик асосида камол топтириш мақсадида Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шу муносабат билан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси лойиҳаси ҳусусидаги фикр, мулоҳаза, таклиф ва истакларингизни шу йилнинг 15 декабрь кунига қадар қуйидаги манзилларга юборишингиз сўралади: Мудофаа вазирлиги электрон манзили: vatan@evo.uz, mv-vatan@mail.ru.
Шарафли меҳнатга муносиб рағбат
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. 
Жанговар шайликни ошириш йўлида
Республика ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчини ўтаётган ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифаларидир.
Сирдарё ва Жиззах вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди
Халқ билан бирга бўлиш, одамларнинг дардини эшитиб, қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарининг вазифасидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жойларда мутасадди раҳбарларнинг аҳоли билан учрашувлар, улар учун сайёр қабуллар ташкил этиш давом этмоқда.
Фаолиятни тубдан ўзгартириш – бугунги кун талаби
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, айрим ҳудудларда жиноятлар сезиларли камаймагани, баъзи жиноят турлари ошгани танқид қилинди. Айниқса, қотиллик, ўғирлик, фирибгарлик ва хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ошгани кузатилган маҳаллалардаги муҳитни соғломлаштириш, жиноятчиликка қарши курашишда маҳалла маъсуллари, профилактика инспекторлари, ҳокимлик, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакилларининг маъсулиятини ошириш, зарур чора-тадбирлар кўриш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Эълон!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг эркин ёлланган лавозимларига ишга қабул эълон қилинади.
Хизматлари эътироф этилди
Тиббиёт ходимлари куни мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимидаги тиббий муассасаларда, жумладан, ИИВ Марказий госпиталида ҳам катта тантана билан нишонланди.
25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни
Мамлакат осойишталиги, равнақи йўлида фидойилик кўрсатиш шу юрт фарзандиман деган ҳар бир инсоннинг бурчи. Айниқса, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар кунни тунга улаб халқимиз тинчлиги, осойишталигини асрашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг