Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Янгиликлар
Экспертларнинг малакаларини доимий ошириш – касбий маҳорат гаровидир
Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг касбий маҳоратларини ошириш, билим ва тажрибаларини доимий равишда мустаҳкамлаб боришга катта аҳамият бериб келинмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан жорий йил февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ички ишлар органларидаги эксперт-криминалистларнинг шахсни идентификация қилиш йўналишида малакаларини ошириш мақсадида, бош эксперт капитан Т.В.Соловьева томонидан икки нафар экспертлар суд дактилоскопик экспертизаларини ўтказиш ҳуқуқини бериш учун ўқитилди.
Тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Расмий муносабат
Терговда тайзиқ ўтказилгандан сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ҳолат ҳақида тарқатилган хабар ўрганилди
Ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларга муносабат
Турли ижтимоий тармоқларда жойлардаги Йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизматининг, жумладан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ИИБ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш “Чилонзор” бўлинмаси фаолиятидан норози бўлиб ёзилган хабарлардаги ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Ҳозирги кунда камчиликларга йўл қўйган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш ва мурожаат қилган фуқароларга хизмат кўрсатишда қулайлик яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Интернет тармоғида фарғоналик ёш қизчанинг ўлими тўғрисида тарқалган хабар юзасидан раддия
Жорий йилнинг 9 февраль куни Интернет тармоғида фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими тўғрисида «Осторожно! Узбекистане появилась новая банда, ворующая детей на органы» мазмундаги тарқалган хабар асоссиз бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёш болаларни ўғрилаётган жиноий гуруҳлар йўқлиги, фарғоналик қизчанинг эса барча ички аъзолари мавжуд бўлиб, олиб қўйиш ёки трансплантация ҳолатлари аниқланмаганлигини маълум қиламиз.
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг