Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Мастлик оқибатида қўшнисига пичоқ урди

Аксар жиноятларнинг спиртли ичимлик оқибатида содир этилганлигига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманидаги мазкур жиноятни содир этган шахс ҳам маст ҳолда эди. 

Туманнинг «Бўстон» орол фуқаролар йиғинида яшовчи муқаддам судланган Б.Е. қўшниси А.Т. билан жанжаллашиб қолди. Аввалига бир бирларини ҳақорат қилиш билан бошланган жанжал муштлашувга айланди. Оқибатда Б.Е. қўшнисининг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказди. Олган жароҳати туфайли А.Т. шифохонага ётқизилди. Муқаддам судланган бўлса-да, ўзига тўғри хулоса чиқаролмаган, такроран жиноятга қўл урган Б.Е. ушланиб, қонун ҳукмига топширилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

04-12-2017 | 148
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг