Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Жанговар шайликни ошириш йўлида

Республика ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчини ўтаётган ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифаларидир.

Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, айниқса, ходимларнинг жисмоний ва жанговор тайёргарликларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Баъзан ашаддий жиноятчиларни қўлга олиш жараёнида ходимларга жиддий қаршилик кўрсатиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Шу боис мазкур соҳа вакилларидан доимо ўз устида ишлаб, маънавий-маърифий билимлари қаторида жанговар шайлигини ҳам мунтазам ошириб бориш талаб этилади.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирокида тегишли меъёрий талаб асосида вазирлик ўқув полигонида навбатдаги ўқ отиш машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар аввалида шахсий таркибга вазирликнинг белгиланган буйруқ ва йўриқнома талаблари асосида, қуролдан фойдаланиш, хавфсизлик талабларига риоя қилиш қоидаларига, қуролни ўқлаш ва нишонга олиш тартибига риоя қилишлари уқтирилди.
Йўриқномадан сўнг ходимлар икки гуруҳга ажратилиб, автомат ва хизмат пистолетидан белгиланган масофадан туриб, буйруқ асосида нишонга ўқ отишни бошладилар.
Ҳар бир соҳавий хизмат ходимлари машғулотни якунлагач, натижалар маъсул ходимлар томонидан баҳолаб борилди.
Албатта, бундай амалий ўқув машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб борилиши, келажакда ходимларнинг доимий жанговар ҳолатда бўлишларини таъминлайди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси
 

05-12-2017 | 201
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг