14 май 2020 969

2,5 километрга тенг ичимлик суви қувурларини ўғирлаган шахслар ушланди

9 февраль кунидан 14 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар, Навоий кон металлургия комбинати Ташқи сув таъминоти бошқармаси ҳисобидаги “Караката" насос станциясига қарашли темир сув қувурларининг Конимех тумани “Караката” овул ҳудудидан ўтган қисмидан 2 457 метр бўлган темир сув қувурларини ернинг устки қатламига чиқиб очилиб қолган жойларидан кесиб олиб, яширин равишда талон-тарож қилиб, комбинатга жами бўлиб 196 959 116 сўмлик моддий зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзгатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни муқаддам судланган 33 ёшли Ш.О., 34 ёшли Ф.К. ва Б.Р. лар томонидан содир этилганлиги аниқланган. Жиноят иши бўйича Ш.О., Ф.К. ва Б.Р. ларга тегишли модда билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага