13 март 2020 246

3-сектор раҳбари ўқувчи ёшларга китоблар совға қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номли мактабида бўлиб ўтган “Ёшлар билан учрашуви” жараёнида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг “Ёшлар билан учрашуви” ташкил этилди.

Дастлаб, мазкур таълим даргоҳида таълим ва тарбия топаётган ўқувчи ёшлар билан яқиндан танишишди, дилдан суҳбатлар қурилди ва ўқувчи ёшларнинг қизиқишлари билан ўртоқлашди.

Учрашув давомида, таълим даргоҳи масъуллари билан Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар, китобга ва илғор компьютер технологияларига бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, бу борада ўзларининг тегишли фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Учрашув жараёнида вилоят 3-сектор раҳбари Абдувоҳид Исмоилов томонидан муҳтарам Президентимизнинг бешта ташаббусларидан бири бўлган китоб ўқишни тарғиб қилиш мақсадида, мактаб ёшлари севиб ўқишлари учун қирқ турдан ортиқ бадиий китоблари совға қилинди.

Мактаб кутубхонаси фондига, ички ишлар органлари ходимларидан эсдалик сифатида икки юздан ортиқ ўқувчилар учун ўқув қўлланмаларидан ташкил топган китоблар топширилди.  

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага