18 феврал 2020 500

3 та банкада “марихуана”ни ўз ихтиёри билан топширди

Республикамиз бўйича кенг қамровли “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳудудида ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлари давомида аҳоли билан олиб борилган тушунтириш, тарғибот ишлари натижасида Самарқанд шаҳар Спитамен шох кўчасида яшовчи 1996 йилда туғилган, Х.Ж. бир литрлик сиғимга эга бўлган 3 шиша банкада “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш ўсимликнинг қуритилганини ўз ихтиёри билан ички ишлар органлари ходимларига топширди.

Ушбу далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олиниб, Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимига текшириб кўриш учун юборилган.

Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг хулосасига кўра мазкур ўткир хидли модда 191,67гр миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага