26 март 2021 399

3 та телефон аппаратини ўғирлаган шахс Метрополитенда ХТБ ходимлари томонидан қўлга олинди

2021 йилнинг 23 март куни Метрополитенда ХТБга 1997 й.т. фуқаро Р.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, шу куни соат 19:00ларда Тошкент метрополитенининг “Мирзо Улуғбек” бекатида ёнида бўлган “Samsung-А70” русумли уяли телефон аппаратини устки кийимининг ўнг чўнтагидан номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини айтган.

Мазкур аризага асосан, Метрополитенда ХТБ тезкор ходимлари томонидан Тошкент метрополитенининг “Буюк ипак йўли” бекатида олиб  борилган тезкор тадбирлар давомида, ушбу жиноятни 1979 й.т. Тошкент вилояти Паркент тумани “Сўқоқ” ҚФЙда яшовчи, фуқаро Б.Б. томонидан содир этилганлигида гумонланиб, қўлга олинди.

Б.Б.нинг ёнидаги буюмлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги курткаси ички чўнтагидан 3 дона ўзига тегишли бўлмаган уяли телефон аппаратлари топилиб, Метрополитенда ХТБ ихтиёрига олинган. Ушбу телефонлардан бири, яъни “Samsung-A70” русумли телефон аппарати фуқаро Р.Нга тегишлилиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, шу куни Б.Б. яна 2 маротаба ўғирилик содир этганлиги, яъни соат 14:00 ларда Тошкент метрополитенининг “Халқлар Дўстлиги” бекатида вояга етмаган фуқаро 2005 й.т. З.Мнинг “Redmi 6” телефон аппаратини ҳамда, соат 19:00ларда “Пахтакор” бекатида фуқаро 2002 й.т. Г.Днинг  “Samsung-6 Grand Prime+” телефон аппаратини ўғирлаб олганлиги аниқланди.  

Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар бўйича зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Транспортда ХТББ

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага