27 феврал 2021 433

Ағдарилган автомашинанинг йўловчиси вафот этди

Жорий йил 24 февраль куни соат 10:30 ларда, Наманган шаҳар Мехрибонлик МФЙ  1-ўтиш йўли Ихлос кўчасида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу кўчадан оқиб ўтган “Янги ариқ” ариғига ағдарилиб кетган.

Натижада, автомашинада бўлган маҳалладоши, 1962 йилда туғилган йўловчи тан жарохати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага