11 апрел 2021 703

Ағдарилиб кетган автомашинанинг йўловчиси шифохонада вафот этди

Жорий йил 8 апрель куни соат 14:55 ларда, Наманган-Чортоқ йўлининг 36-км.да Спарк русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб, ағдарилиб кетган.

Натижада, автомашинада бўлган 21 ёшли йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчилар эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага