22 сентябр 2020 192

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектордаги ёшлар билан учрашди

Республикамизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилишда ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумландан, 19 сенятбрь куни Андижон тумани 3-сектор ҳудудидаги "Орол" МФЙда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Тасбаев, туман ҳокими У.Исамидинов ва туман ИИБ бошлиғи Ж.Худойбердиевлар билан биргаликда, 3-сектор ҳудудидаги халқ таълими бўлимга қарашли ўрта таълим мактабларининг 2019-2020 ўқув йилида 11-синф битирувчилари ҳамда 18 та маҳалладаги уюшмаган ёшлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда кўплаб муаммолар ижобий ечим топди.

Хусусан, "Ойжамол" МФЙ, Навбаҳор кўчасида яшовчи 1993 йилда туғилган Равшанбек Мамиржон ички ишлар органларига кириш учун қайта тест топширишга амалий ёрдам сўради ва бошқарма бошлиғи томонидан кайта топширишга рухсат берилди.

"Ойжамол" МФЙ, Улуғбек кўчасида яшовчи 2000 йилда туғилган Холдаров Элмурод қуёнчилик кластерини ташкил қилиш борасида ёрдам сўради. Ушбу фуқарога мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.

"Бобоғози" МФЙ, Боғ кўчасида яшовчи 1991 йилда туғилган Абдуманнопов Жасурбек Судланганлик ҳолатини тугалланиши қандай тартибда амалга оширилиши юзасидан ёрдам сўради ва унга бу борада зарур бўлган ҳуқуқий тушунчалар берилди.

"Бахт" МФЙ, Беруний кўчасида яшовчи 2002 йилда туғилган Соирова Гўзалой тикув машина олишда амалий ёрдам сўради. Шу кунинг ўзида Халқ банки томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

"Гулобод" МФЙ, Назаробод кўчасида яшовчи 2003 йилда туғилган 11-синф битирувчиси Собирова Этиборхон тикувчилик учун бир дона чок машина сўради. Унинг мурожаати ҳам жойида ҳал қилинди.

"Гулобод" МФЙ, Қадимобод кўчасида яшовчи 2003 йилда туғилган яна бир мактаб битирувчиси Анварова Мавлудахон ҳам тикувчилик қилиш учун оверлок чок машинаси олишда амалий ёрдам сўради. Унинг қилган мурожаати мутасаддилар томонидан шу кунинг ўзида ҳал қилиб бериладиган бўлди.

Шу куни бўлиб ўтган учрашувда яна бошқа кўплаб ёшларни қийнаб келаётган масалалар тингланиб, уларга тез фурсатларда ижобий ечим топиш борасида мутасадди раҳбарларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Албатта, ёшлар билан ўтказилаётган бу каби учрашувлардан кўзланган асосий мақсад уларнинг бандлигини таъминлаш орқали халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишдир.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага