21 феврал 2021 252

Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ташаббуси билан “Бурч” номли спектакл намойиш этилди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ташаббуси билан Андижон вилояти  мусиқали драма театрида “Бурч” номли спектакл намойиш этилди.

Ушбу спектаклни томоша қилиш учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтиб афв этилганлар, “Меҳр” дастури доирасида олиб келинган ҳамда ҳозирда реабилитация ва ижтимоий мослаштириш маркази ҳисобида турган шахслар ва уларининг оила аъзолари таклиф қилиндилар. 

Тадбирга ташриф буюрган барча томошабинлар спектаклдан маънавий озуқа ва маданий ҳордиқ олишди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага