16 сентябр 2020 151

Андижон вилояти ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан "Меҳр-саховат" кўкрак нишонлари билан тақдирландилар

Коронавирус пандемияси даврида эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашишда ва унинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ҳамда жасорат намунасини кўрсатаётган Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан вилоят ички ишлар бошқармасида ушбу кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширишга бағишланган тантанали  тадбир  ўтказилди.

Тадбирда  43 нафар ички ишлар ходимларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари бошқарма бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.

Тадбир якунида тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда ва халқ манфаатлари йўлида фидокорона хизмат қилишда  фаол иштирок этаётган ушбу ходимларнинг хизматлари алоҳида эътироф этилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага