6 август 2020 332

Андижонда 1 кг. “гашиш” 15.000 АҚШ долларига пулланаётганида ушланди

Андижон. 2020 йилнинг 04 август куни соат 12:45 да Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро 31 ёшли И.А., тумандаги Достонобод МФЙ ҳудудида 1 дона целофан пакетга солиб қадоқланган ҳолдаги соф оғирлиги 937,62 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 5.000 АҚШ доллари ва 100.000.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, И.А., дан кимёвий ишлов берилган 5000 АҚШ доллари ва 100.000.000 сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган. И.А., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага