13 феврал 2020 608

Андижонда ички ишлар органларининг махсус муассасалари ходимлари учун ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди

Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш хибсхоналари, конвой бўлинмалари, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳамда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реаблитация қилиш марказлари шахсий таркибининг касбий маҳорати ва жанговар тайёргарлигини ошириш ҳамда улар фаолиятига илғор халқаро иш тажрибаларини татбиқ этиш мақсадида 10-12 февраль кунлари ички ишлар органларининг махсус муассасалари ходимлари билан ўқув семинар машғулотлари ўтказилди. 

Ўқув–семинар машғулотини Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник Б.Т.Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг ички ишлар органлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда халқаро конвенция, пакт ва битимларнинг мазмун-моҳияти, ходимларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасига оид билимларини оширишнинг ўзига хос аҳамияти ҳамда бошқа турли мавзуларда маърузалар қилиниб, бу борада “Андижон тажрибаси” юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

Шунингдек, ўқув–семинари иштирокчилари Андижон шаҳридаги  маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган «Махсус қабулхона» ҳамда янги қуриб битказилган Андижон шаҳар  ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг  вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Ҳозирги кунда «Махсус кабулхона»ни маърифат ва маънавият ўчогига айлантириш максадида бу жойда кутубхона ташкил этилиб,  барча махбусларнинг ушбу китобларни ўкишларига шароитлар яратилган. Шунингдек,баскетбол, волейбол, шахмат, шашка ва бошка спорт турлари билан  белгиланган тартибда шуғулланишмокда. 

Бундан ташқари, вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳар бир махбус билан индивидуал суҳбатлашиб, уларни ушбу ўчоққа етаклаган муаммоларини маҳаллаий ҳокимият, бандлик ва бошқа мутасадди ташкилотлар кўмаги билан ҳал қилиш тизими йўлга қўйилди.  Махсус қабулхонада жорий йил ўтган даври мобайнида 135 нафар шахслар сақланган. Улар билан ўтказилган суҳбатлар давомида 36 нафарининг ижтимоий-моддий муаммолари борлиги аниқланиб, 16 нафар озод этилган фуқаронинг 7 нафари иш билан таъминланган бўлса, яна 2 нафар фуқаро оиласи билан яраштирилди.  

Ички ишлар органларининг махсус муассасалари ходимлари учун ўтказилган ўқув-семинар машғулотлари юқори савияда ташкил этилди. Ўқув машғулотларида малакали ва тажрибали ички ишлар органлари ходимларининг иш услублари ва тажрибаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага