25 феврал 2021 171

Андижонда ўтказилаётган жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан “Зарбдор ойлиги” доирасида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатига чек қўйилди

2021 йилнинг 22 февраль куни Шаҳрихон тумани ИИБ ТЭҚКБ ҳамда ДХХ Шаҳрихон туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Балиқчи туманида яшовчи фуқаро Ш.З Шаҳрихон туманида яшовчи М.А.га тегишли бўлган  ўқув маркази биносида шу йилнинг январь ойидан буён 5 нафар шахсга ҳеч қандай рухсатномасиз, “Муаллими соний” диний адабиётидан фойдаланиб, ноқонуний равишда моддий манфаат эвазига диний сабоқ бериб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага