28 январ 2020 1214

Андижонда “Тиғ” профилактик тадбирлари доирасида 350 дан ортиқ пичоқлар тўмтоқлаштирилди

Андижон шаҳри худудида тиғли предметлар ёрдамида содир этилиши мумкин бўлган оғир турдаги жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳри, Ёрбоши МФЙда жойлашган “Жахон буюм бозори” худудига хизматга бириктирилган ходимлар бозор, савдо мажмуаларида ўткир тиғли жисмлар оркали содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш юзасидан профилактик тушунтирув ишларини олиб бормоқдалар. Ўтказилган тадбирлар давомида бозорларда очиқ муомалада бўлган ва касби корига кўра тиғли предметларни тўмток ҳолда фойдаланиши мумкин бўлган 350 дан ортиқ пичоқларнинг учлари тўмтоқ ҳолатга келтирилди.

Худди шу каби профилактик тушунтирув ишлари Андижон шаҳрининг Бобур МФЙ худудида жойлашган “Эски шахар деҳкон бозори” худудида ҳам ўтказилиб, ўткир тиғли жисмлар тўмтоқ ҳолатга келтириляпти. Бундан ташқари ўтказилаётган "Тун" тадбирлари давомида бемақсад юрган шахсларнинг ёнидан 18 та тиғли предметлар  олинди. Жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан олиб борилаётган бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага