8 сентябр 2020 260

Асакада содир этилган жиноятга сабаб бўлган омиллар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

2020 йилнинг 4 сентябрь куни соат 12:40 ларда Асака тумани, "Қадрият" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.У яшаш уйида турмуш ўртоғи М.Н (аёл) билан оилавий келишмовчиликлар сабабли ўзаро жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан М.Н.нинг бўйин ва қорин қисмларига бир маротабадан урган ва унга нисбатан оғир тан жароҳати етказган.Бунинг оқибатида М.Н  воқеа жойида вафот этган. Фуқаро М.У ушланиб,ашёвий далил сифатида ундан бир дона хўжалик пичоғи олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро М.У ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу нохуш ҳолатни содир этган фуқаронинг қилмиши Қадрият маҳалласида яшовчи кенг жамоатчилик иштирокида танқидий муҳокама қилинди. Андижон вилояти прокурорининг 1-ўринбосари подполковник Ф.Рахмонов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Я.Абдулхаков раислигида ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди.

Унда кишилар ўртасидаги меҳр-оқибатнинг йўқолиб бораётганлиги, кўпчиликнинг бефарқ ва лоқайд бўлиб кун кечиришга ўрганиб қолганлиги, фуқароларимизни атрофида бўлаётан ҳодисаларга томошабин бўлиб туришлари кескин қораланди.

Шунингдек, пичоқ билан кимгадир тажовуз қилиш эркак киши учун катта иснод эканлигини, бўлиб ўтган бу воқеани муҳокамада иштирок этганларнинг барчаси оиласи, қариндош-уруғлари, маҳалласидагиларда ибрат олиш мақсадида етказишлари шарт эканлиги қайта-қайта таъкидланди.Шунингдек, Бу каби мудхиш жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланиши алоҳида  таъкидлаб ўтилди.

Муҳокама сўнгида  Асака туманидаги мавжуд барча Маҳалла фуқаролар йиғинларида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини туб илдизигача кенг жамоатчилик вакилларига етказиш бўйича сектор раҳбарлари,ҳудудий профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, кўчабошилари,оқсоқоллари ҳамда маҳалла фаолларига муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага