24 май 2020 555

Австралиядаги иш армон бўлиб қолди...

Шу йилнинг 22 май куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБдан фирибгарлик ҳолати қайд этилгани ҳақидаги ҳужжатлар келиб тушган. Уларга кўра, 2019 йил август ойидан сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Навоий шох кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи, нафақахўр Х.Х. уйида Ургут тумани Узум маҳалласида яшовчи Ш.Х. ва Қўшмачит маҳалласида яшовчи М.М.нинг ўғли У.  Х.ларни Австралия давлатига ишлашга юборишда ёрдам беришга ваъда беради. Фирибгарлик йўли билан Ш.Х.дан 3.000 АҚШ доллари ҳамда М. М.дан эса 3.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборади. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ходимлар томонидан Х.Х. ушланган.

21 май куни Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.  

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага