12 июн 2021 230

Автоҳалокат сабаб пиёда вафот этди

Шу йил 31 май куни соат 21:30 ларда, Нанай-Янгиқўрғон йўлининг 15 км.да, Бирлик МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1972 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага