26 январ 2021 553

Бедарак йўқолган қиз оиласига қайтарилди

Тафсилотларга кўра, 2020 йил 1 декабрь куни Зангиота туманида яшовчи Ф.Собирова туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзи билан бирга яшовчи қизи - 2003 йилда туғилган Н.Мадалиева, 1 декабрь куни яшаш манзилидан мактабга деб чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Тошкент вилояти бўйича олиб борилган қидирув суриштирув тадбирлари натижасида, фуқаро 2003 йилда туғилган Н.Мадалиева 2021 йил 20 январь куни Тошкент вилояти ИИББ ХТТБ тезкор ходимлари ва профилактика инспектори томонидан Чирчиқ шаҳри 8 кичик туман ҳудудида юрганлиги аниқланган ва соғ-саломат оиласига топширилган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага