12 феврал 2020 1159

Беруний туманида содир бўлган ЙТҲда 4 киши вафот этди

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида 12 февраль соат 11.30 ларда 1984 й.т. А.Б. ўзининг бошқарувидаги “Матиз” автомашинасини Абай ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 йўлининг 645-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, 1987 й.т. Ш.Т. бошқарувидаги “МАN” юк автомашинаси билан тўқнашув содир этиши натижасида юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетган.

Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси А.Б., йўловчилари 1990 й.т. С.Мамутова, 2019 й.т. М.Қ. ҳамда 1965 й.т. Т.Р.лар воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, “Матиз” автомашинасининг қолган йўловчилари, 1989 й.т. С.С., 2000 й.т. Д.Қ. ҳамда “МАN” юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Тлар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага