2 май 2021 401

Беш ташаббус – амалда

Давлатимиз раҳбарининг бешта муҳим ташаббусини янада оммалаштириш мақсадида ташкил этилган спорт мусобақалари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги кўмаги билан ташкил этилган галдаги тадбирга туманнинг “Алишер Навоий” ва “Шўртепа” маҳаллаларида истиқомат қилаётган ўқувчи ёшлар жалб қилинди. Мусобақалар Ички ишлар вазирлиги академиясининг замонавий шарт-шароитларга эга спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Оркестр садолари жўрлигида давлатимиз мадҳияси ижро қилингач, беллашувларга старт берилди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда енгил атлетика, минифутбол, стол тенниси, шахмат ҳамда шашкадан рақобатлашдилар.

­– Спорт – фаровон турмуш тарзининг гарови, – дейди маҳалла фаоли Наргиза Сулейманова. –  Ёшларимиз мусобақада ўзига хос шижоат ва ташаббускорлик билан қатнашдилар. Соғлом рақобат остида беллашиб, ўзаро дўстлашдилар. Давлатимиз томонидан ёш авлодни баркамол вояга етказиш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар ўз самарасини яна бир бор намоён этди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага