14 апрел 2021 360

Беш йилга чўзилган сабр

2016 йилнинг март ойидан октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида, фуқаро 46 ёшли Р.Нодир Самарқанд шаҳри “Суғдиёна” кўчасида таниши 34 ёшли Х.Зафарга ҳамкорликда бахмал матоси ишлаб чиқаришни таклиф қилиб, алдов йўли билан жами 200.000 АҚШ доллар пулларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.Нодирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бировга моддий ёки умуман бошқа ҳолатларда ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага