18 октябр 2020 133

Билим ва малакалар синовдан ўтказилди

Жорий йилнинг май ва июнь ойларида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан 35 нафар профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ҳамда олий маълумотли номзодлар профилактика инспектори лавозимларига тўғридан тўғри танлов асосида хизматга қабул қилинган эди. 

Ушбу ходимлар учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида ҳуқуқий билимларни ошириш, касбий салоҳиятни юксалтиришга қаратилган ўқув-амалий, саф тайёргарлиги ҳамда спорт  машғулотларини ўз ичига олган курслари ташкил қилинди. 

Машғулотлар якунида ҳар бир ходимнинг билим ва малакалари синовдан ўтказилди. Натижаларга келадиган бўлсак, профилактика инспекторларининг билимлари ижобий баҳоланди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага