3 август 2020 322

Бировнинг Нексиясини сотиб юборган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 20 июль куни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ишонч телефонига мурожаат қилиб, унда 13 июль куни “Нексия” русумли автомашинасини устахонага кўрсатиш учун берганлигини, бироқ, устахона ишчиси автомашинани Чортоқ туманида яшовчи фуқарога сотиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, мол-мулкингиз хавфсизлигига эътиборли бўлинг. Нотаниш шахсларга ишониб, фирибгарлар тузоғига илиниб қолманг.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага