8 апрел 2021 271

Биз киммиз, қандай буюк инсонларнинг авлодимиз?

«Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига  ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига  ўнта кўчат эктирдим»

Ушбу ҳикматлар шодаси 7 аср муқаддам Амир Темур томонидан айтилган бўлса ҳам бугунги кунда ўзининг қадр-қимматини йўқотмаган.

Буюк саркарда, давлат арбоби, илм-фан ҳомийси Амир Темур таваллудининг бу йил 685 йиллиги кенг нишонланади. Сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейида «Биз киммиз, қандай буюк инсонларнинг авлодимиз?» мавзусида билимлар беллашуви бўлиб ўтди.

Тадбирни Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейи директори полковник Р.Р.Машарипов ўз нутқи билан очиб, буюк аждодларимизнинг  юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида қилган эзгу ишлари ҳамда давлат бошқарувида доно ва оқилона сиёсатлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги таъкидлаб ўтди.

“Билимлар беллашуви” академик лицейнинг 1-босқич ўқувчилари ўртасида 3 шарт асосида ўтказилиб, 1-шарт "Зукколар беллашуви", 2-шарт "Ақл чархи" (кроссворд ишлаш ) ҳамда 3-шарт “Темур тузуклари” асосида билимлари синовдан ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан Амир Темур шахси ва ҳаётий фаолиятини ёритувчи саҳна кўринишлари намойиш қилиниши – ёшларда ватанпарварлик, ор-номус, юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.

Ушбу тадбирга меҳмон сифатида таклиф қилинган Урганч давлат университети тарих факультети профессор-ўқитувчиси Сафарбой Наврўзов ҳамда Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти  кенгаши ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи капитан Фаррух Отажановлар ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, Президентимиз олиб бораётган барча соҳаларда туб ислоҳотлар ҳамда  янгиланишларни, ёшларга берилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг мазмун-моҳиятини амалий ишлар билан тушунтириб беришди.

Беллашув якунида ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва бадиий адабиётлар билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага