12 март 2020 332

Болажонлар қувончига қувонч улашилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номли мактабда ўтказган Ёшлар билан учрашувида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз тумани “Орол” маҳалласи ҳудудида жойлашган 12-сонли Мактабгача таълим муассасасига Сурхондарё  вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов ташриф буюрди.

Ушбу таълим даргоҳига қилинган ташриф давомида, ёш авлод учун яратилган шарт-шароитлар билан яна бир бор яқиндан танишиб, мазкур муассасада тарбияланаётган кичкинтойларнинг ота-оналари ва мактабгача таълим муассасасида фаолият олиб бораётган тарбиячи ҳамда ишчилар билан яқиндан суҳбатлар ўтказилиб, муаммолари ўрганилди.

Бошқарма бошлиғи томонидан, ўсиб улғайиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни она-ватанга муҳаббат, юрт тупроғини қадрлаш, садоқат ва жасорат каби эзгу ҳис туйғуларни боғча ёшидан шакиллантириб бориш зарурлиги таъкидланиб, бу борада тегишли тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари А.Исмоилов ташаббуси билан янгидан ташкил этилган мактабгача таълим муассасаси ишга туширилганлиги инобатга олиниб, бошқарма бошлиғи томонидан болажонлар маза қилиб ўйнашлари учун турли хилдаги ўйинчоқлар ва бир биридан қизиқарли бўлган бир юз ўн турдан зиёд эртак китоблари болажонлар учун совға қилинди. 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага