4 май 2021 405

Бўстонлиққа дам олиш учун келган қозоғистонликнинг йўқотиб қўйган буюмлари ўзига қайтарилди

Жорий йилнинг 25 апрель куни Қозоғистон Республикаси фуқароси, Алмати шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган Мирас Иманжанов «102» рақамига қўнғироқ қилиб мурожаат қолдирган. У мурожаатида 24 апрель куни Ўзбекистон Республикасига дам олиш мақсадида турист сифатида келганлигини ва соат тахминан 18:00 да Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига «Ғишт-кўприк» божхона пости орқали келиб, божхона постидан ўтган вақтида ўзига тегишли сумкаси ва унинг ичида бўлган буюмларини эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотиб қўйганлигини маълум қилиб, ушбу йўқотган буюмларини топишда амалий ёрдам сўрайди.

Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида, М.Иманжановга тегишли бўлган сумка ва унинг ичида бўлган буюмлар шу куннинг ўзида Тошкент туманида жойлашган «Ғишт-кўприк» божхона пости ҳудудидан топилиб, эгасига қайтарилди.

Мазкур ҳолатда жиноят таркиби йўқлиги сабабли ЖПКнинг 83-модда 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Аввалроқ, ХТТБ ходимлари хитойлик меҳмоннинг «Амирсой»да йўқотилган телефони 3 соатда ўзига қайтаргани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага