12 январ 2021 154

Бу кўнгил Ватан дер, кўзимда Ватан

Академия шахсий таркиби учун ташкил этилган навбатдаги маънавият ва маърифат дарси "Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!" мавзуига бағишланди.

Дарҳақиқат, Ватан – муқаддас, унинг ҳар ошёни азиз! Инсон бежиз ўз юртини суйиб, ардоқламайди. Она Ватанни кўз қорачиғидай асраб-авайлаб, кўзимизга тўтиё қиламиз, ундан йироқ бўлсак, соғинч туйғулари ила талпинамиз. Чунки, киндик қонимиз тўкилган масканда камол топиб улғаямиз, орзу-умидларимизга етамиз.

Ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Матонатли, мард ва жасур ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг касб йўли – чиндан ҳам шарафли.

Аслида, инсон учун ўз ҳаловати, осуда ҳаётидан муҳим нарса йўқ дунёда. Аммо она Ватан тақдири, унинг мусаффо осмони, тинчлиги ва барқарорлиги учун туну кун хизмат қилиш, бу йўлда керак бўлса, жонни фидо қилиш – юртга дахлдорликнинг олий намунаси бўлса керак!

Бугун маънавий ҳаётимизда кечаётган янгиланишлар униб-ўсиб келаётган ёш авлодни юксак ватанпарварлик, она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.

ИИВ Академия матбуот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага