23 май 2021 958

Бурчига содиқ ходим мукофотланди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида бўлган фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситасини сақлаш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича, фуқаро С.Х. Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Утемуратовга бир неча маротаба, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормаслик эвазига 5.000 ( беш минг) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Подполковник А.Утемуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилиб, ўз билдиргисида, фуқаро С.Х.га пора бериш жиноят эканлиги, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир нечта марта тушунтириб, огоҳлантиришига қарамасдан, пора таклиф қилиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу билдиргига асосан, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. таклиф қилган 5.000 АҚШ доллар пулларни подполковник А.Утемуратовга берган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Жорий йилнинг 22 май куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов томонидан касбига содиқ бўлиб, таклиф қилган порани олмаган подполковник А.Утемуратовга пул мукофоти унинг яқин қариндошига вазирлик раҳбариятининг ташаккурномаси ва қиммат баҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага