11 июн 2020 1332

Бувайда туманида “Телеграм” канали орқали содир этилган жиноят фош бўлди

1 июнь куни фуқаро А.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 май куни номаълум шахс "Телеграм" ижтимоий тармоғи орқали “Ботирхон Имомхўжаев” номли ботда 5 йил муддатга 10 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача онлайн кредит бериши ҳақида ёлғон хабар бериб, унинг ишончига кириб, 28 миллион сўм кредит олиши учун олдиндан 5 % яъни 1 400 000 сўм миқдоридаги пулларини пластик картаси орқали ботнинг карта ҳисобига ўтказдириб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Бувайда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши кўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни С.У. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларимизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликлари учун кредит олиш масалаларида расмий банкларга мурожаат қилишларини сўраб қолади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага