Бухоро давлат университетида 2021 йилнинг илк диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди
2021 йил 9 январь куни Бухоро Давлат Университети изланувчиси Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор Элов Зиёдулло Сатторович “Ички ишлар ходимларида суицидиал хулқ мотивацияси намоён этилишининг ижтимоий психологик механизмлари” мавзусида этнопсихология ихтисослигига профессор Баратов Шариф Рамазонович раҳбарлигида Бухоро Давлат Университети ҳузуридаги психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06 рақамли илмий кенгашида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва шахсий таркиби номидан майор Элов Зиёдулло Сатторовични самимий муборакбод этамиз. Кейинги илмий-ижодий ишларида баркамоллик тилаймиз.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати