10 апрел 2021 380

Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонини 13.500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Р.С. исмли шахс ўзга бир фуқаро М.Х.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 15 сотих ер майдонини 13.500 АҚШ долларга сотишга келишиб, Бухоро шаҳрида жойлашган «Марказий дорихона» олдида кимёвий ишлов берилган 13.500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага