11 июн 2021 122

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда контрабанда жинояти фош этилди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида “Бухоро аэропорти” чегара божхона постига “Душанбе-Бухоро” йўналишидаги авиарейс билан Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳридан постнинг “яшил” йўлаги орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган Тожикистон Республикаси фуқароси божхона назоратидан ўтказилганида, унга тегишли бўлган қора рангли сумкада 8 та конвалютада жами 80 дона, “Антикамень” ёзувли дори қутининг флакони ичида кўк ва оқ рангли “Трамадоль” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш 71 дона, оқ ва қизил рангли капсула кўринишдаги 98 дона, яшил рангли капсула кўринишдаги 6 дона, оқ ва жигар рангли капсула кўринишдаги 2 дона, “СОМНОЛ Зопиклон 7,5 МГ” ёзувли 7 дона таблетка, 1 дона “ACTIVE” 100 ml. ёзувли, 1 дона “МЕКОЛЬ” 40 г ёзувли, 1 дона “ТРИДОКС” 15г.ли ёзувли МАЗ кўринишидаги сиқма плафонлар, шунингдек, қўл сумкаси ичидан 4 дона “Трамадоль” психотроп таблеткаси, араб алифбосидаги ёзувлари бўлган брошюра, пайпоқлари орасидан 3 дона полиэтилен бўлагига ўралган, қорамтир рангли, юмшоқ-смоласимон, ўзига хос ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда, хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган диний мазмундаги аудио ва видео лавҳалар бор бўлган “Gаlaxy A50” русумли қўл телефони аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага