20 апрел 2021 408

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро вилояти, Жондор тумани, “Аскарча” қишлоғида яшовчи, 2001 йилда туғилган, турмушга чиқмаган, Б.М. исмли қиз ва унинг жиноий шериги Жондор тумани “Занги” маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган, А.Ф.лар, Оман Араб Республикасидаги яна бир жиноий шериги 1988 йилда туғилган Р.М. исмли аёл билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Жондор тумани “Хўжахайрон” маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Т.Ш. исмли қизнинг моддий аҳволи оғирлигидан фойдаланиб, уни Оман Араб Республикаси “Muscat” шаҳрида кўп пул топишга ишонтириб, уни фоҳишалик қилиш учун ёллаб, жиноий шериги М.Р. орқали, унинг номига “Тошкент-Истанбул-Muscat” йўналишли авиачипта расмийлаштириб, ушбу чипта, виза, чет элга чиқиш паспорти учун тўловларни ўзининг ҳисобидан тўлаш орқали уни моддий жиҳатдан ўзига қарам қилиб, “Muscat” шаҳрига етиб борганидан кейин харажатлар учун унга 5000 АҚШ доллари ишлаб бериши тўғрисида келишиб, “И.Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Оман Араб Республикасининг “Muscat” шаҳрига юбораётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Б.М. ва А.Ф. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 135-моддаси 2-қисми “г,з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага