22 ноябр 2020 281

Бухоро вилояти ИИБда кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Суд ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳамда вилоят ҳокимининг худди шу масала бўйича ўтказган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан 2020 йил 20 ноябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев томонидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман Ички ишлар органлари раҳбар ходимлари иштирок этди.

Бунда, Шухрат Алиев Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда суд ҳужжатларини ижро этиш, узоқ вақт давомида сақланиб қолаётган қарздорликни ундириш юзасидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳларни тузиш, алимент қарздорлиги мавжуд шахсларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш, мавжуд қарздорликни тўлаш имконияти бўлмаган шахслар бандлигини таъминлаш орқали, келгусида даромадга эга қилган ҳолда маошларининг маълум қисмини ундирувга қаратиш, вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган шахслар ва қидирув эълон қилинган автомашиналарни қидириб топиш бўйича зарур куч воситаларни сафарбар этиш борасида манзилли кўрсатма ва топшириқлар бериб, амалга оширилган ишлар юзасидан кунлик ахборот бериб борилиши алоҳида назоратга олинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага