22 сентябр 2020 183

Бухорода ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни "Олот" чегара божхона постида "Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари топилиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этишда Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизимлари тегишли хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ушбу ўқув машқида Бухоро вилояти Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Божхона, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Давлат Хавфсизлик Хизмати чегара қўшинлари, ҳудудий ҳокимлик ва бошқа мутасадди ташкилот, корхона раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этишди. 

Ўқув машқлари давомида вилоят Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат куйи тизимлари ҳудудий қуйи тизими мутасадди хизматларининг Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари топилиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этиш, четдан кириб келиши олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилиб, юқори тайёргарлик даражаси таъминланди ҳамда ўзаро ҳамкорлик такомиллаштирилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага