19 сентябр 2020 87

Бухорода Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи афв этилганлар билан олиб борилган ишлар натижалари сарҳисоб қилинди

Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи афв асосида жазодан озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш жараёни тезкор профилактик тадбирлар орқали ўрганилди.

Адашиб жиноят йўлига кирган ва содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларга яна бир бор имкон бериш, уларни тўғри йўл ва оиласи бағрига қайтариш, ўзини инсонпарвар давлат деб билган ҳар қандай мамлакат олдидаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, адашганлар ҳам шу мамлакат фуқароларидир.

Шу маънода жорий йил 18 сентябрь куни Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармасида 2017-2020 йиллар мобайнида давлатимиз раҳбари томонидан чиқарилган афв тўғрисидаги Фармонлар асосида жазодан озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари ҳамда уларнинг қайта жиноят содир этмасликлари масалаларига бағишланган семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ҳамда шаҳар-туман ИИБнинг соҳа ходимлари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди.

Бугунги кунда вилоятнинг барча ҳудудларида кам таъминланган, эҳтиёжманд, пандемияда даврида моддий жиҳатдан қийналган шахсларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш тадбирлари амалга оширилаётган бир вақтда, айнан ижтимоий кўмакка муҳтож ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган, пробация бўлим-бўлинмаларида жазо муддатини ўтаётган, афв этилган шахсларнинг ҳам "Темир дафтар" га киритилганлиги, шаҳар-туманлар кесимида ушбу шахсларга кўрсатилиши лозим бўлган моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш лозимлиги, бундан ташқари уларни иш билан таъминлаш чораларини кўриш орқали доимий даромад манбаига эга қилиш чоралари муҳокама қилинди.

Бугун дунёда, айниқса қўшни мамлакатларда содир бўлаётган воқеа ҳодисалар биздан янада ҳушёрликни, айниқса, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тадбирларини янада кучайтиришни тақозо этиши таъкидлаб ўтилиб, якунда мутасадди идоралар томонидан афв фармони асосида жазодан озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш борасидаги ишларни самарали ва уюшқоқлик билан ташкиллаштириш борасида тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага