29 октябр 2020 473

Бухорода "Контакт қўшинг ва ютуқлардан бирига эга бўлинг" сарлавҳали интернет ўғирлиги фош этилди

2020 йилнинг 13 октябрь куни туман Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига туманнинг "Буктарой" маҳалласи Бобоғози қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган Навоий Давлат Педагогика институти 2-босқич талабаси Г.С ариза билан мурожаат қилиб, аризасида номаълум шахс  2020 йил 11 октябрь куни соат 19:30 ларда унинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасини,  "HAMKOR BANK" номли гуруҳга қўшиб, ушбу гуруҳда "Контакт қўшинг ва  ютуқлардан бирига эга бўлинг" акциясида иштирок этишни, уяли алоқа телефонидаги контактларни мазкур гуруҳга қўшиб, ютуқлардан бирига эга бўлиши мумкинлигини, ютуқлар ва вақт чегараланганлигини билдирган.

Шундан сўнг жабрланувчи Г.С телефон контактларини мазкур гуруҳга қўшганидан сўнг ваъда қилинган ютуқлардан бирига эга бўлиш учун, гуруҳ администраторининг шахсий саҳифасига ўзининг пластик картасини расмга тушириб ташлаб берган.

Натижада номаълум шахс томонидан г.С пластик картаси ҳисобида бўлган 2.793.900 сўм пулларини ечиб олиб, унга моддий зарар етказган ҳолда ижтимоий тармоқ орқали ўғирлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Чашма кўчасида истиқомат қилувчи 2002 йилда туғилган Ш.Н. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган. 

Ҳозирги кунда Ш.Н.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда фуқароларимиздан ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган ютуқли ўйинлар, турли хилдаги акциялар, электрон савдолар ва шунга ўхшаш бир қатор фирибгарлик ва ўғрилик ҳолатларига дучор бўлмасликлари учун ўзларининг сир сақланиши лозим бўлган пластик карталари рақамларини ошкор қилмасликлари, бировга расмга тушириб бермасликлари ёки оғзаки тарзда маълум қилмасликларини сўраб қолар эдик.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага