15 сентябр 2020 83

Чилонзор туманида очиқ қолдирилган автомобилдан ўғрилик содир этганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди

12 сентябрь куни Чилонзор тумани ички ишлар органларига 25 ёшли Самарқанд вилоятилик Мақсуд Р. мурожаат қилиб, унинг “Лабо” русумли автомобилидан 7.000.000 сўм ўғирланганлигини маълум қилди. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 28 ёшли Сирдарё вилоятилик Акмалжон Т. қўлга олинди. Унинг сўларига кўра, у 12 сентябрь куни соат 13.20 да автотураргоҳда қолдирилган автомобиль эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб, салондан пулларни ўғирлаб кетган. Мазкур факт бўйича тергов давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилингизни тарк этишдан олдин ойна ва эшиклари берклигига ишонч ҳосил қилишингизни сўраймиз.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага