9 феврал 2021 225

Чиноз туманида 1 килограммдан ортиқ марихуана олиб юрган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, 1962 й.т. фуқаро Б.А. Чиноз тумани “Сутчилар” маҳалласи ҳудудида мақсадсиз юрган вақтида, холислар иштирокида гумонланиб, кўздан кечирилганда, унинг ўнг қўлида бўлган қора рангли целлофан пакет ичида вазни 1 кг. 140 гр. “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Б.Ага нисбатан Чиноз тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага