27 июл 2020 195

Чироқчи туманида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Юртбошимиз томонидан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ҳудудларда санитария-эпидемиологик аҳволни яхшилаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда карантин даврида фуқаролар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарурий топшириқлар берилганди. 3-сектор раҳбари-Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев Чироқчи туманига ташриф буюриб, коронавирус пандемияси, эпидемиологик вазият карантин қоидаларини кўчайтиришни тақозо этаётган шу кунларда туманга кирувчи тўсиқ постларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг иш фаолияти билан танишиб, уларга тегишли кўрсатмалар берди.

Навбатдаги ташрифи давомида Чироқчи туманидаги Юқумли касалликлар шифохонасига ташриф буюриб, камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Шундан сўнг Чироқчи туманида, коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган чоралар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифати, тиббиёт ходимларининг хавфсизлиги ва моддий таъминоти, аҳолидан тушаётган сўровлар ва саволларга жавоб бериш учун ташкил этилган “Call-марказ” иш фаолияти билан танишиб чиқди. Танишув натижасига кўра, туман ишчи гуруҳи ва масъул идоралар раҳбарларига тегишли кўрсатмаларни берди.

Кейинги ўрганиш давомида Чироқчи туманида коронавирус пандемиясига ҳудудда масъул идоралар томонидан Covid-19 га қарши кўрилаётган чоралар, беморлар учун ётоқ ўринлари захирасини яратиш фаолияти билан танишди. Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи Чироқчи тумани марказида жойлашган Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва Чироқчи тумани "Кўкдала" МФЙ ҳудудида жойлашган Педагогика коллежи ётоқхоналарида яратилган даволаш жойларини таъмирлаш ишлари, карантинда сақлаш учун яратилган захира жойлари билан танишиб, янада керакли шароитлар яратиш борасида ўз тавсияларини берди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага