25 июл 2020 282

Чўлпон асарлари саҳналаштирилди

“Саҳна санъати, айниқса актёрники жуда нозик санъат. Уни ёш боладай парвариш қилиб туриш керак. Саҳнада иқтидордан ташқари, маданият ҳам керак”, деган эди ўзбек адабиётининг етук намояндаларидан бири Абдулҳамид Чўлпон.

Атоқли адиб ўзининг баракали ижоди билан миллий театр санъатимиз ривожига ҳам ҳисса қўшган эди. Унинг “Халил фаранг”, “Чўрининг исёни”, “Ўртоқ Қаршибоев”, “Муштумзўр”, “Ёрқиной” каби пьеса ва драмалари ҳаётлик давридаёқ саҳналаштирилди. Ушбу асарлар кўп йиллар саҳна юзини кўриб, томошабинларнинг меҳрини қозонди.

Яқинда ИИВ Академияси курсантлари ҳам Чўлпон асарлари асосида саҳна кўринишлари тайёрлашди. Ўқув полигонида таълим олаётган ўғил-қизларнинг ижро маҳорати ва иқтидори йиғилганлар томонидан илиқ кутиб олинди. Шу куни курсантлар Чўлпон шеърларидан парчалар ўқишди. Тадбир адибнинг бой адабий меросини ўрганиш ва ёшлар орасида тарғиб қилишга хизмат қилди.      

ИИВ Академияси матбуот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага