27 июл 2020 190

Чўлпонни хотирлаб

Академия ўқув полигонида “Чўлпон асарларини ҳамма билиши керак!” мавзуида адабий кеча ташкил этилди. Тадбир карантин қоидалари асосида Тилларни ўрганиш кафедраси ташаббуси билан ўтказилди.

Айтиб ўтилганидек, муҳтарам Президентимиз томонидан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида илгари сурилган ташаббус миллий адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган намоёндаларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганишга муҳим туртки берди. Айниқса, ёшларимизнинг адабиётга бўлган иштиёқи янада кучайди. Академияда таълим олаётган тингловчи ва курсантлар ҳам ушбу эзгу ташаббусдан четда қолаётгани йўқ. Ўқув даргоҳида маърифатпарвар шоир Абдулҳамид Чўлпоннинг ҳаёти ва ижодини абадийлаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, ўқув даргоҳида нодир осори-атиқалар билан бойитилган Чўлпон музейи ташкил этилди. Шоирнинг барҳаёт ижодига бағишланган маънавий-маърифий кечалар, мушоиралар ўтказиляпти. “Чўлпон” номидаги стипендиянинг таъсис этилгани адабиётга ихлосманд ёшларни янги марралар сари руҳлантирди, десак муболаға бўлмайди.

Тадбирда сўзга чиққанлар жадидчилик ҳаракати ривожида Чўлпон асарларининг ўрни, унда илгари сурилган асосий ғоялар ҳақида гапириб ўтишди. Адиб ижодида сўнмас юлдуз каби порлаган шеърлардан ёд айтилди.  

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага