16 май 2020 443

“Cobalt” ва “Spark” тўқнашуви: бир ҳайдовчи вафот этди

13 май куни соат 21:00 ларда 24 ёшли Х.Х., бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинани Урганч шаҳар Жайхун кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 23 ёшли Д.У., ни бошқарувида бўлган “Spark” русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.

Натижада, “Spark” автомашина ҳайдовчиси Д.У., олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур жиноят иши Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Х.Х., нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага