8 апрел 2021 277

Даромадли қурилиш объекти ҳақидаги орзуси пучга чиқди

Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари давомида, 2020 йилнинг 29 июнь куни соат 15:00 ларда 60 ёшли Татьяна В., ва 57 ёшли Алишер С.,лар ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида қурилиш фирмаси раҳбари 52 ёшли Руслан Ф.,га унинг номидан Давлат дастури бўйича тендерда иштирок этиб, 620 000 АҚШ долларлик қурилиш объекти ва лойиҳасини ютиб беришларини ваъда қилиб, ундан Олмазор тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган чорраҳада 61 000 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармаганликлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ҳозирги кунда кўплаб учраётган фирибгарларнинг домига тушиб, йиллар давомида қилган меҳнатларингиз эвазига бўлган моддий қимматликларингизни танимаган, яхши билмаган инсонларга бирон-бир ҳужжатсиз ёхуд нотариал тасдиқланмаган шартномаларсиз бермасликларингизни, юқоридаги ҳолатлар юзасидан соҳавий идораларга мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага