10 сентябр 2020 314

Даврнинг долзарб муаммоси

Яқинда вилоят ҳокимлигида Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича Миллий комиссияси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ДХХ, Халқ таълими вазирлиги, вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, мутасадди идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва Васийлик ва ҳомийлик идораларининг масъул вакиллари иштирокида кенгайтирилган семинар ташкил этилди. 

Икки кун давом этган ўрганиш ва семинарда Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича Миллий комиссия масъул котиби полковник У.А.Гайназаров вилоятда чақалоқ савдосининг келиб чиқиш сабаблари, унга қарши курашиш ишларининг аҳволи, бу борадаги чора-тадбирлар режаси ижроси, фарзандликка оид норматив актларни такомиллаштириш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишларни атрофлича таҳлил этилди.

Ўрганиш давомида, 2018 йил бошидан 2020 йил 08 ой якунига кўра жами 11 та одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатлар аниқланган бўлиб, ушбу жиноятларнинг барчасини “Чақалоқ савдоси”ни ташкил этган. Жиноят ишлари доирасида 23 нафар шахслар айбланиб, 11 нафар чақалоқлар жабрланувчи (уларнинг барчаси Китоб туманидаги Болалар уйига жойлаштирилган) сифатида ҳисобга олинганлиги кўрсатиб ўтилди. 

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия раиси ўринбосари - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Йулдашев, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири Л.Холовлар мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан доимий равишда ўрганиб чиқилиб, таҳлил этилаётганини, кези келганда амалий ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлашди. 

Чақалоқ савдоси жиноятларининг келиб чиқиш сабаблари ва шароитлари, уларни қайд этилиш ҳолатлари, мавжуд ҳолатларни яхшилаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Васийлик ва ҳомийлик идоралари фаолияти билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар ва камчиликлар, уларнинг таркибий тузилмаси, яратилган шарт-шароитлар, фуқаролик судлари, меҳрибонлик ва болалар уйлари, туғруқхоналар фаолиятида чақалоқни асраб олишни расмийлаштириш жараёни, келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни натижалари, юзага келаётган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. 

Семинарда мазкур йўналишдаги ишларни кучайтириш, чақалоқ савдоси жиноятларни олдини олиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан жойлардаги муаммолар ва унинг ечими юзасидан тавсия ва таклифлари эшитилди. Текширув якунида, танлов асосида Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича Қарши шаҳар ҳудудий кичик комиссия фаолияти ўрганиб чиқилиб, текширув давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзоларига тавсия ва топшириқлар берилди.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага