24 январ 2021 691

Эътиборсизликнинг аянчли оқибатлари

2021 йил 16 январь куни Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. “Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлиб, “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилди. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди. Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага