13 апрел 2020 853

ЕХҲТ лойиҳалари координаторининг Ўзбекистондаги инсонпарварлик ёрдами

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муассасаларига коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олишда Бош бошқарма томонидан олиб борилаётган ишларга кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди.

Инсонпарварлик ёрдами ўз ичига 15 турдаги турли тиббий ҳимоя (юз ниқоблари, тиббий қўлқоплар, химоя костюмлари, боғлов материаллари), кир ювиш ва шахсий гигинена хамда антибактериал воситаларни жамлаган бўлиб, унинг умумий қиймати 180 миллион сўмдан ортиқдир.

Ушбу воситалар тарбия колониясидаги вояга етмаган маҳкумлар 
ва маҳкума аёлларнинг колониясида жазо муддатини ўтаётган махсус контингент учун шунингдек, ушбу муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга мақсадли равишда етказиб берилди.

Ўз навбатида ИИВ ЖИЭББ раҳбарияти жазони ижро этиш муассасаларида “СOVID-19” инфекцияси кириб келишини олдини олиш бўйича кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Джон МакГрегорга ўз миннатдорчилигини билдиради.

ИИВ ЖИЭББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага